Испаниянинг Marca газетаси ўз ўқувчилари орасида “Барселона” ва “Реал” ўйинида ким ғолиб бўлиши ҳақида сўровнома ўтказди. Бу ҳақда “Championat.com” нашри хабар бермоқда.
Сўровнома натижасига кўра, атиги 14% респондентлар каталонияликларнинг ғалабасига ишонмоқда. 63% овоз берганлар “Реал” ғалабасини тахмин қилди. 23% мухлислар дуранг бўлади деб ҳисобламоқда.
Эслатиб ўтамиз, “Барселона” ва “Реал” ўртасидаги навбатдаги “Эл-Класико” 3-декабр куни бўлиб ўтади.





