- Атир танлаётганингизда унинг ҳиди шундай ёқимли бўлсинки, суюклигингизнинг сиз ҳақингиздаги ёрқин хотираси ана шу ифор билан бирга муҳрланиб қолсин....
- Агар сиз “қанот”ларсиз дунёга келган бўлсангиз, уларнинг “пайдо бўлиши”га тўсқинлик қилманг. Парвоз қилишдан чўчимаслик сизни қатъиятли аёлга айлантиради...
- Ким нима деса, десин-у, аммо эркакнинг ҳаётида фақат биргина аёл — кўз очиб кўрган жуфти ҳалоли бўлади. Қолганлар эса шу аёлнинг соялари, холос!
- Қалбингиз нафис ва пок бўлса, ҳеч қандай атир-упанинг ҳожати йўқ. Қалб тозалиги ҳар қандай ёшда ҳар қандай аёлни гўзал кўрсата олади.
- Хафа бўлганда ўзини идора қилиш ва хўрланганда “томоша” кўрсатмаслик — аёлнинг фаросат либосидир.
23.11.2016 04:13





