“Ўзгидромет” хабарига кўра, бугун Фарғона водийси вилоятларида ва эрталаб Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида баъзи жойларда бироз қор ёғади. Баъзи жойларга туман тушади. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 2° совуқ-3° илиқ бўлади.
Пойтахтда эрталаб бироз қор ёғади, туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак кузатилади. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 1° совуқ-1° илиқ бўлади.
Тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан қор ёғади, туман тушиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Қор кўчиш хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 4-9° совуқ бўлади.






