Мажбурий ижро бюронинг Учтепа туман бўлими иш юритувида, Тошкент шаҳар ЙҲХББ сининг маьмурий жарималари юзасидан карздор Ш.Ҳ.дан 88 марта йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилмай, бузиш оқибатида 40,2 млн. сўм миқдорида маьмурий жарима қарздорлигини ундириш белгиланган.
Қарздорга дастлаб берилган ихтиёрий муддатда жарима суммаларини тўламай келган. Оқибатда Бюронинг туман бўлими томонидан мажбурий ижро ҳаракатларига киришилиб, Тошкент шахар Йўл ҳаракати хафвсизлиги бош бошкармаси билан ҳамкорликда олиб борилаетган рейд тадбирлари жараёнида ҳаракатдан тўхтатилиб, жарима мвйдонига жойлаштирилди.
Бундан ташқари, 88 марта қоида бузган қарздор фуқаронинг Фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судининг 12.06.2023 йилдаги қарорига асосан АТБ Капитал банк фойдасига 52,8 млн. сўм миқдорида қарздорлиги мавжуд бўлиб, “Спарк” бир йўла иккита қарздорликни қоплаш мақсадида аукцион савдоларига чиқарилади, сотувдан тушган пул маблағлари қарздорликларга йўналтирилади.






