Париж томлари устида эчкидай сакраб юрган қиз акс этган видеони 22 миллион фойдаланувчи томоша қилган. Аммо ҳалигача ҳеч ким бунинг ҳақиқат ёки монтажлигини аниқлай олгани йўқ, деб хабар берди “Nonbox.ru” нашри.
Assassin's Creed Unity компьютер ўйини каби машҳур бўлган бу чаққон қиз аксарият фойдаланувчиларнинг кўнглидан жой олди. Баъзилар унинг ҳаракатларидан ҳайратга тушган бўлса, баъзилар таърифлашга сўз тополмаган. Бу монтаж ёки ҳақиқат бўлишидан қатъи назар уни томоша қилган одамнинг лабига табассум югуриб, кайфияти кўтарилади.





