АсосийJamiyat

Фарғонада катта миқдорда пул тикиб, қимор ўйини ташкил этган жиноий гуруҳ қўлга олинди

'Фарғонада катта миқдорда пул тикиб, қимор ўйини ташкил этган жиноий гуруҳ қўлга олинди'ning rasmi

Ўртага катта миқдорда пул тикиб, қимор ўйини ташкил этган жиноий гуруҳ қўлга олинди, дея хабар бермоқда "darakchi.uz"га Фарғона вилояти ИИБ матбуот хизмати. 

Маълум қилинишича, Фарғона вилояти ИИБ тезкор ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида 1962 йилда туғилган Қува тумани, Қалинпўстин МФЙда яшовчи А.Т. жиноий шериги 1974 йилда туғилган Қайрағоч МФЙда яшовчи Н.М.лар бир гуруҳ бўлиб қимор ва таваккалчиликка асосланган хўроз  ўйини ташкил қилиб, ушбу жиноий фаолиятга яна 3 нафар шахсларни шерик қилиб, Фарғона шаҳар, Мустақиллик мфйда 400 нафар иштирокчиларни жалб қилган ҳолда  “Хўроз уриштириш” учун шароит яратиб, иштирокчиларнинг ҳар биридан 50 минг сўмдан пул йиққан вақтда ушланди.

Бундан ташқари тадбир давомида кассадан 84 млн 356 минг сўм, 3 минг 750 АҚШ доллари, 8 минг 741 Қирғизистон соми, қимор ўйинга келган шахслардан 14 миллион сўм пуллар, 14 дона хўроз, ва бошқа буюмлар ашёвий далил сифатида олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар