Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сурхондарё вилояти бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ўтказилди. Бу ҳақда Департамент Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Унда “P.Т.” МЧЖ раҳбари А.Т. ва бошқалар МЧЖнинг 841,8 млн сўм дебиторлик қарздорлиги мавжуд бўлсада, МЧЖни тўловга қобилиятсиз деб топиш ва тугатишга доир иш юритиш жараёнида ушбу маълумотларни яшириб, Термиз туманлараро Иқтисодий судининг тугатиш тўғрисидаги ажримига асосан 369,9 млн сўм солиқ қарзини ҳисобдан чиқариб, солиқ ва бошқа мажбурий йиғимларни тўлашдан бўйин товлаб, МЧЖни қасддан тўловга қобилиятсизлигига (банкротликка) олиб келганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 184-моддаси (солиқлар ёки йиғимларни тўлашдан бўйин товлаш) ва 181-1-моддаси (қасддан банкротликка олиб келиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.






