АсосийDunyo

БААда блогерлик фаолияти билан шуғулланиб келаётган Фотима Ҳасанова "Guinness World Records 2024" ғолибига айланди

'БААда блогерлик фаолияти билан шуғулланиб келаётган Фотима Ҳасанова "Guinness World Records 2024" ғолибига айланди'ning rasmi

Ўзбекистоннинг Дубайдаги Бош консулхонасида БААда блогерлик фаолияти билан шуғулланиб келаётган "Guinness World Records 2024" ғолиби Фотима Ҳасанова билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА.

Фотима Ҳасанова хитойлик ҳамкорлари билан биргаликда жорий йилнинг январь ойида Дубай амирлигида бўлиб ўтган "Guinness World Records 2024" "Кўп миллат вакилларини бир саҳнада жамлаш ва хореографик рақсни ижро этиш" номинацияси бўйича Гиннес рекордини ўрнатишга муваффақ бўлди. Ватандошимиз ушбу Гиннес рекордини ўрнатишда бир саҳнада 75 миллат вакилларини йиғишга муяссар бўлган.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, ватандошимиз мазкур тадбирда миллий либосларимиз бўлмиш зарчопон ва дўппида ҳамда ўзбек ёзувидаги "Дунё тинчлиги учун" шиори остида иштирок этди. Бу эса ўзбек халқининг маданияти, урф-одатлари ва анъаналарини кенг оммага намойиш этишга хизмат қилди.

Ўз навбатида, Фотима Ҳасанова БААда медиа соҳасида ўз фаолиятини бошлаганини ҳамда Бош консулхона билан яқин алоқаларни янада мустаҳкамлашини билдириб ўтди.

    Бошқа янгиликлар