АсосийJamiyat

Энди шифохоналарда клиник харажат гуруҳларига кўра тиббий хизматлар ташкил этилади

'Энди шифохоналарда клиник харажат гуруҳларига кўра тиббий хизматлар ташкил этилади'ning rasmi

Ўзбекистонда стационар касалликларнинг 80 фоизини туман/шаҳар даражасидаги шифохоналарда бепул даволашни таъминлаш режалаштирилмоқда. Бу - “Аҳоли саломатлиги-2030” миллий стратегиясининг 2024-2026 йилларга мўлжалланган амалий тадбирлар режасида белгиланган.

Қайд этилишича, стационар муассасаларнинг даражаларига кўра клиник харажат гуруҳларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш кўзда тутилмоқда.

Шунингдек, республика, вилоят ва туман даражасидаги шифохоналарда клиник харажат гуруҳларига кўра тиббий хизматлар ташкил этилади.

Туман/шаҳар даражасидаги шифохоналарда кафолатланган пакет доирасидаги тиббий ёрдам ҳажмини, жумладан, дори-дармон ва шифоли овқатланиш кабиларни тўлиқ бепул ўтказишни ташкил этиш ҳам мўлжалланмоқда. 

    Бошқа янгиликлар