Бугун Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан табиий фанлар йўналишида дарс жараёнларини самарали ташкил этиш мавзусида тренинг машғулотлари ташкил этилди.
Тренинг тадбирида хорижий экспертлар томонидан:
- мактаб ўқувчиларида тадқиқотчилик кўникмаларини табиий фан доирасида ривожлантирувчи ўқув топшириқларини тузиш,
- дарс мазмунига лойиҳага асосланган таълимни (ПБЛ) сингдириш,
- ўқувчиларда танқидий ва ижодий фикрлашни ривожлантиришнинг замонавий усуллари хусусида иштирокчиларга атрофлича маълумот бериб ўтилди.
Шунингдек, меҳмонлар учун Муҳаммад ал Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактаби бўйлаб экскурсия ташкил этилиб, ўқув жараёнлари ва ўқувчилар фаолияти билан таништирилди.
Кҳаири Абдуллаҳ, хорижий эксперт (Сингапур):
- Бугун эрталаб бизга мактаб бўйлаб экскурсия ташкил этилди. Унда ўқувчиларнинг билимга чанқоқлиги ва ўқитувчиларнинг изланувчанлигига гувоҳ бўлдик ва бу бизда катта таассурот қолдирди. Дарслар жуда ажойиб ташкил этилган, ўқитувчилар ўз фанларини маълумотларга бой ҳолда ўтишмоқда.
Бизни бир-биримиздан ўрганадиган нарсаларимиз кўп. Шу нуқтаи назардан мен истиқболдаги ҳамкорлик ва биргаликдаги лойиҳаларга умид қилиб қоламан.






