Солиқ қўмитаси томонидан солиқ тўловчилар фойдасига қарийб 350 млдр. миқдорида қарорлар бекор қилинди. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ундан:
- солиқ аудити ва сайёр солиқ текширувлари бўйича 121,4 млрд сўм;
- камерал солиқ текширувлари бўйича 321,4 млрд сўм миқдоридаги қарорлар.
Шунингдек,
2023 йил 1 ноябрь ҳолатига Солиқ қўмитасига жами 529,9 млрд сўмлик 256 та солиқ низосига оид шикоят келиб тушган.
Шундан:
- солиқ аудити бўйича - 270 млрд сўмлик 158 та;
- сайёр солиқ текшируви бўйича - 259,9 млрд сўмлик 93 та;
- бошқа ҳолатлар бўйича - 5 та.
Натижада:
- 121,4 млрд сўмлик 23 та мурожаатда солиқ тўловчининг позицияси қаноатлантирилган (шундан 49,9 млрд сўмлик 15 таси қисман);
- 379,1 млрд сўмлик 222 та мурожаат бўйича солиқ хизмати органлари қарорлари ўз кучида қолдирилди ва бу ҳақда белгиланган тартибда тушунтиришлар берилган;
- 29,4 млрд сўмлик 11 та мурожаат бўйича ўрганиш давом этмоқда.






