АсосийJamiyat

Тошкентда маст ҳолатда қизини калтаклаган аёл реабилитация марказига жойлаштирилди

'Тошкентда маст ҳолатда қизини калтаклаган аёл реабилитация марказига жойлаштирилди'ning rasmi

Аввалроқ, маст ҳолдаги она гул дўконига кириб гул сўраган қизини калтаклагани ҳақида хабар берган эдик.  Ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлиги расмий муносабат билдирди. 

Маълум қилинишича, ҳолат Мирзо Улуғбек тумани “Оқибат” маҳалласи Марказ-1 даҳасида жойлашган дўконда юз берган. Шу ерда бўлган фуқаролар жараённи видеотасвирга олиб тарқатишган. Она В.А. доимий рўйхатда Тошкент вилоятида туради.

Мазкур ҳолат Болалар Омбудсмани томонидан назоратга олинган бўлиб, ҳозирда она В.А.нинг ҳаракатларига баҳо бериш юзасидан туман ИИБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. 

Вояга етмаган, 2015 йилда туғилган В.Ига ёрдам кўрсатиш мақсадида, Тошкент шаҳар ИИББ вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштирилган. Унинг онаси 1993 йилда туғилган фуқаро В.А эса Тошкент шаҳар аёлларни реабилитация ва мослаштириш марказига жойлаштирилган, дейилади хабарда. 

    Бошқа янгиликлар