Ғазо секторидаги аёллар тинчлик, агар у келмаса, қўлларида болалар билан тез ўлим топишларини тилаб дуо қилмоқда. Бу ҳақда БМТ Хавфсизлик кенгаши йиғилишида БМТ Аёллар бўйича жаҳон ташкилоти бош котиби ўринбосари Сима Бахус маълум қилди.
"Ғазодаги аёллар бизга тинчлик сўраб дуо қилишларини айтишди. Агар тинчлик бўлмаса, улар уйқусида фарзандларини бағрига олиб, тез ўлимни сўраб дуо қилишмоқда. Ҳар қандай она, қаерда бўлмасин, бундай дуолар ўқиганидан ҳаммамиз уяламиз", - дейди у.
Бахснинг қўшимча қилишича, айни дамда анклавдаги шафқатсизлик ва вайронагарчилик даражаси илгари мисли кўрилмаган даражага етган. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби ўринбосарининг аниқлик киритишича, ҳар соатда икки она, ҳар икки соатда етти нафар аёл қурбон бўлмоқда. Бундан ташқари, ҳар куни 180 нафар ҳомиладор аёл сувсиз, оғриқ қолдирувчи дориларсиз, "кесарва" йўли билан боласини дунёга келтирмоқда.






