БМТ бош котиби ёрдамчиси Мирослав Энчанинг сўзларига кўра, Украинани қайта тиклаш учун 400 миллиард доллардан ортиқ маблағ талаб этилади. Бу ҳақда Ukrinform хабар беради.
“Украинадаги йўқотишлар ҳозиргача тасдиқланган маълумотлардан кўра кўпроқ бўлиш эҳтимоли бор, чунки зўравонликни тўхтатишнинг ҳеч қандай белгиси йўқ. Бундан ташқари, совуқ ойларда тинч аҳоли ва фуқаролик инфратузилмасига ҳужум уюштириш хавфи мавжуд”, — дейди у.
Унинг таъкидлашича, халқаро ташкилотлар аллақачон қиш фаслидаги вазият ёмонлашишига чора кўриб қўйган. Бунга эришиш учун ҳамкорлар 1,7 миллион кишига имтиёзлар бериш ниятида. Бугунги кунга қадар Украинада уруш билан тўқнашган 360 мингга яқин одам ёрдам олган.
“Одамларга ёрдам бериш учун яна 435 миллион доллар керак. Бу маблағлар уйларни таъмирлаш, қишки кийимлар ва иситиш қурилмалар, ёқилғи сотиб олиш ва марказлашган сув ҳамда иситиш тизимини таъмирлашга сарфланади”, — дейди у.
БМТ вакилининг қўшимча қилишича, 2023 йилда 10 миллиондан ортиқ одамга гуманитар ёрдам кўрсатилган, йил охирига қадар, БМТ уларни 11 миллион кишига етказиш ниятида.






