АсосийJamiyat

Бахтиёр Саидов Хитой раиси ўринбосари билан учрашди

'Бахтиёр Саидов Хитой раиси ўринбосари билан учрашди'ning rasmi

Хитой раиси ўринбосари Хан Чжен Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бошлигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ раҳбари ўзининг телеграм каналига ёзиб қолдирди.

“Раҳбарларимиз ўртасида яқин дўстлик ва икки томонлама муносабатлари барча соҳаларда юқори суръатларда ривожланаётганини яна бир бор таъкидладик. Ўзбекистон ва Хитой буюк тарихий мерос ва барқарор ривожланишга қаратилган муштарак мақсадларга эга”, — дейди Саидов.

Унга кўра, сўнгги йилларда бошқа соҳалар қаторида савдо алоқалари ва инвестициявий ҳамкорлик мисли кўрилмаган, кўпроқ иш ўринлари ва технологик жиҳатдан ривожланган иқтисодиёт яратишга йўналтирилган даражага кўтарилган. “Эришилган ютуқлар талайгина, янада кўпроғи эса ҳали олдинда”, — дея таъкидлайди Ўзбекистон ТИВ раҳбари.

    Бошқа янгиликлар