Октябрь ойининг охирги кунида ёғиб ўтган ёмғир ва совуқдан сўнг, ноябрь қуруқ ва анча илиқ об-ҳаво билан бошланади. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар бермоқда.
Ойнинг биринчи беш кунлигида Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол бироздан ўртача тезликкача эсади.
1 ноябрда кундузи ҳаво ҳарорати +17...+19 даража бўлади, 2-5 ноябрь кунларига +21...+24 даражагача аста-секин кўтарилади. Фақат кечаси ва эрталаб +5...+10 даража бўлган ҳарорат билан салқин бўлиши кузатилади.
Кейинчалик, ойнинг охиригача, Ўзгидрометнинг дастлабки баҳолашига кўра, 2023 йил ноябрь ойида республика ҳудудининг катта қисмида ҳарорат кечалари +5...+10 даражадан 0...+5 даражагача, кундуз кунлари +15...+20 даражадан +7...+12 даражача ўзгариб туриши кутилмоқда. Совуқ ҳаво даврларида эса кечаси ва эрталаб -2...0 даражача бўлиши мумкин.
Республика шимолида анча паст ҳарорат фонида ҳарорат кечалари +2...+7 даражадан +2...-7 даражача, кундуз кунлари +10...+15 даражадан +7...+12 даражагача ўзгариб туриши кутилмоқда.
Ушбу ноябрь ойида ёғингарчилик меъёр атрофида, баъзи жойларда меъёрдан кўп бўлиши кутилмоқда. Ёғингарчилик асосан ёмғир кўринишида ёғади, совуқ даврларда эса қорга айланади.






