Ижтимоий тармоқларда Хоразм вилояти Боғот туманидаги 2-ИДУМ ўқитувчиси ўқувчи болани калтаклагани акс этган видео тарқалди.
Айтилишича, педагог доимий равишда болаларни шу тарзда уриб келади. ММТВ ҳолат содир бўлганини тасдиқлаб, масъуллар томонидан ўрганилаётганини маълум қилди.
Видеода хоразмлик ўқитувчи болага “сен кимсан?” дея аввал кўксига, кейин орқасига урганини, сўнг бир силтаб йиқитганини кўриш мумкин. Видео юборган манбага кўра, ўқитувчи доимий равишда болаларни шу тарзда калтаклаб келади.
Ҳолат юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот котиби Дилфуза Собирова билан боғланди. Собирова бу ҳолат аввал бўлмаганини, ҳақиқатан ҳам 30 октябрь санасида содир бўлганини тасдиқлади.
Ҳозирда 2-ИДУМдаги вазият Хоразм мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан ўрганилмоқда. Ўрганиш якунига етгач батафсил маълумот берилиши маълум қилинди.






