АсосийDunyo

Ҳиндистонда икки поезд тўқнашиши оқибатида 13 киши ҳалок бўлди (видео)

'Ҳиндистонда икки поезд тўқнашиши оқибатида 13 киши ҳалок бўлди (видео)'ning rasmi

Ҳиндистоннинг Андхра-Прадеш штатида икки йўловчи поезди тўқнашиб кетди. Тезюрар поезднинг тўхтаб турган йўловчи поезд билан тўқнашиши оқибатида камида ўн уч киши ҳалок бўлди, деб xaбар бермоқда НДТВ.

Вишакапатнамдан Раигадга йўловчиларни олиб кетаётган поезд бошқа йўловчи поездига бориб урилган. Тўқнашув натижасида вагонлар рельсдан чиқиб кетган.  

Поезд Андхра-Прадеш штатидаги Визаг шаҳридан Раягаду шаҳрига кетаётган эди. Поезд ҳаракати ҳаво кабелининг узилиши туфайли тўхтаб қолган, шундан сўнг унга тезюрар поезд урилиб кетган. Зарба оқибатида учта вагон рельсдан чиқиб кетган.

Ҳозирда воқеа жойида қутқарув операцияси олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар