АсосийJamiyat

Транспорт назорати инспекциясига янги бошлиқ тайинланди

'Транспорт назорати инспекциясига янги бошлиқ тайинланди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 571-сон қарори билан Зохид Шавкатович Эрматов Давлат тиббий суғуртаси жамғармасининг ижро этувчи директори этиб тайинланди ва шу муносабат билан Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ижро этувчи директорининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод қилинди.

Шухрат Туланбоевич Иноятов Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ижро этувчи директорининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Улуғбек Мехмонович Кандимов Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ижро этувчи директорининг ўринбосари этиб тайинланди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори билан Каримов Жамшид Абдухамидович Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар у Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари — йўл ҳаракати хавфсизлигини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

    Бошқа янгиликлар