Давлат Солиқ қўмитаси кўчмас мулк эгалари ва талабалар ўртасида тузиладиган ижара шартномалари ҳақида маълумот берди. Унга кўра:
Кўчмас мулк ижара шартномаларини 2 хил усулда ҳисобга қўйиш мумкин.
ijara.soliq.uz сайти орқали. Бунда ижарага берувчи сайтдан "Талабалар ижараси" бўлимини танлаб "Ижарага олувчи талаба тўғрисида маълумот" ойнасига ижарага олувчи талабанинг ЖШШИРни киритганда унинг маълумотлари (Ф.И.О, таълим олаётган ўқув юрти, факултети, таълим шакли ва босқичи, шунингдек доимий рўйхатга олинган манзили) автоматик шакллантирилади.
Кейинги жараёнда "Қўшиш" тугмаси орқали талаба билан бирга турган бошқа талабалар дастурга киритилади.
Сўнгра “Телефон рақами” қаторига ижарага олувчи талабанинг телефон рақами киритилиб, “Тасдиқлаш кодини юбориш” тугмаси босилади. Талабанинг телефонига СМС орқали келган 5 хонали рақам “Тасдиқлаш коди” қаторига ёзилиб “Тасдиқлаш” тугмаси босилади.
“Soliq” мобил иловаси орқали. Илованинг "Ижарага бериш" ундан сўнг “Талабалар учун ижара шартнома” бўлими орқали талабалар билан тузилган кўчмас мулк ижара шартномалари ҳисобга қўйилади.
Иловага ижарага берувчи жисмоний шахс томонидан талабанинг шахсий идентификация рақами киритилганда унинг маълумотлари автоматик шаклланади. Талабалар Фаcе ИД ёки телефон рақамига СМС орқали келадиган 5 хонали рақамни киритиш орқали ижара шартномасини тасдиқлаши мумкин.
Талабалар билан тузилган ижара шартномалари ҳисобга қўйилганда ушбу маълумотлар Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги базасида шаклланади. Бу эса ойлик ижара тўловининг бир қисмини қоплаб беришда олий ўқув юртларига қулайлик яратади.
️Эслатиб ўтамиз, солиқ тўловчининг уй-жойларни талабаларга ижарага беришдан олган даромадлари солиқдан озод этилган.






