АсосийJamiyat

Тошкентнинг Юнусобод ва Мирзо Улуғбек туманларида газ таъминоти қисман тўхтатилади

'Тошкентнинг Юнусобод ва Мирзо Улуғбек туманларида газ таъминоти қисман тўхтатилади'ning rasmi

Жорий йилнинг 30 октябрь куни 08:00 дан 31 октябрь куни соат 20:00 га қадар Тошкентнинг икки туманида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги хабар берди. 

Юнусобод туманида:

— Юнусобод-2, 3, 4, 5, 6, 7, 8, 9, 10, 11, 12, 13, 14, 15, 16, 17, 18 ва 19-даҳалари;

— “Анорзор”, “Шаҳристон”, “Кулолқўрғон”, “Туркистон”, “Бободеҳқон”, “Обод” маҳаллалари қисман;

— Мойқўрғон, Регистон, Мирзааҳмедова кўчалари ҳамда ТошГРЕС миттитуманидаги хонадонлар.

Мирзо Улуғбек ҳамда Юнусобод туманларида жойлашган улгуржи истеъмолчилар:

— 1-сонли қозонхона;

— “Юнусобод метан”, “Эдем” болалар уйи, “Дрим газ”, “Хубит газ”, “Лазиз савдо”, “Алекс Плоя бизнес”, “Делюкс транс сервис”, “Нак Абсолют” автомобилларга газ тўлдириш компрессор стансиялари (АГНКС);

— “Деутсче Кабел АГ”, “Тошкент файз агро”, “Маcро” масъулияти чекланган жамиятлари;

— “Неw Медиcал Сервиcес” клиникаси;

— 19-даҳа рўпарасидаги маиший хизмат мажмуаси.

Шунингдек, Юнусобод туманидаги қатор манзилларда газ босими пасайиши кутилмоқда, шу сабабли, юртдошларимиздан газ ускуналарига эътиборли бўлиб, эҳтиёткорлик чораларини кўришларини илтимос қиламиз.

    Бошқа янгиликлар