Мексиканинг Акапулько шаҳрида 27 киши “Отис” тўфони қурбони бўлди. Яна тўрт киши бедарак йўқолган. Расмийлар штатда фавқулодда ҳолат жорий қилди.
Шамолнинг максимал тезлиги сониясига 75 метрга етди. Тўфон туфайли кўп қаватли уйларга зарар етди, дарахтлар ағанаб тушди ва электр узатиш тармоқларини бузиб ташлади. Ярим миллионга яқин уй электр ва сувсиз қолди. Шаҳарда меҳмонхоналар ва аэропортнинг 80 фоизига зарар етган, барча турдаги алоқа ва йўл ҳаракати тўхтатилган.
Мамлакатда тўфон етказган зарарни баҳоланмоқда.






