АсосийDunyo

"Ҳизбуллоҳ", "Ҳамас" ва “Исломий жиҳод” етакчилари Байрутда учрашди

'"Ҳизбуллоҳ", "Ҳамас" ва “Исломий жиҳод” етакчилари Байрутда учрашди'ning rasmi

Ливаннинг "Ҳизбуллоҳ" гуруҳи етакчиси Ҳасан Насруллоҳ Байрутда Фаластиннинг "Ҳамас2 ва “Исломий жиҳод” гуруҳлари етакчилари билан учрашди, дея хабар бермоқда Reuters Ливаннинг "Ал-Манар" телеканали хабарига таяниб. Учрашувнинг аниқ санаси номаълум.

Музокараларда "Ҳизбуллоҳ2 етакчисидан ташқари, "Ҳамас" раҳбари ўринбосари Солиҳ ал-Аурий ва “Исломий жиҳод” етакчиси Зиёд ан-Наҳала ҳам иштирок этган. Телеканалнинг хабар беришича, учрашувда, хусусан, Ғазо секторида “қаршилик учун ҳақиқий ғалабага эришиш учун” нима қилиш кераклиги муҳокама қилинган.

“Халқаро майдондаги позициялари ва томонларнинг Ғазо ва Фаластиндаги қаршиликнинг ҳақиқий ғалабасига эришиш ва шафқатсиз тажовузни тўхтатиш учун нима қилиши кераклиги баҳоланди. Мувофиқлаштиришни давом эттириш бўйича келишувга эришилди”, — дейилади "Ал-Манар" мақоласида.

Эслатиб щтамиз, 7 октябрдан бери Исроил ва Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати ўртасидаги уруш давом этмоқда. Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўз навбатида 6 минг киши ҳалок бўлганини маълум қилди, Исроил қурбонлар сонини 1,4 минг киши деб ҳисобламоқда. 

    Бошқа янгиликлар