Хидирназар Оллоқуловнинг ўғли Ички ишлар ходимларига ёлғон хабар берганликда гумонланиб, қўлга олинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Ички ишлар вазирлигининг 02 тезкор рақамига қўнғироқ қилган шахс Юнусобод туманида одам ўлдирилганлиги ҳақида хабар берган. ИИО ходимлари айтилган манзилга етиб боришганида, хабар ёлғон эканлиги, чақирув берган фуқаронинг ўзи эса спиртли ичимлик таъсирида маст ҳолатда экани маълум бўлган. Фуқаро ички ишлар ходимларини ҳақорат қилиб, уларнинг қонуний талабига буйсунмай, қаршилик кўрсатган.
Айни вақтда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлар олиб борилмоқда.
"Ички ишлар органларига жиноят ҳақида ёлғон хабар бериш жавобгарликка сабаб бўлади" - дейилади ИИББ хабарида.






