Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) раҳбари Тедрос Адханом Гебреесус 20 октябрь, жума куни Мисрдаги «Рафаҳ» назорат-ўтказиш пункти орқали инсонпарварлик ёрдамининг биринчи партияси Ғазо секторига етказилишини истисно қилмади, дея ёзмоқда Zamon.uz.
“Бизнинг юк машиналаримиз юкланган ва ҳаракатга тайёр. Биз Миср ва Фаластин Қизил Ярим Ой жамиятлари билан «Рафаҳ» ўтиш жойи очилиши биланоқ, ёрдамимизни Ғазога етказиш устида ишлаяпмиз”, — деди Адханом.






