Uzbekistan Airways авиақатновларига авиачипталарни харид қилишда хавфсиз муҳит яратиш мақсадида авиакомпания агентликлари офисларига эндиликда QK кодлар ўрнатилди. Бу ҳақда компания Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Агентлар иш фаолияти қонунийлигини тасдиқловчи ҳужжат билан ҳавола орқали танишишингиз мумкин.
"Авиачипталарни мустақил равишда www.uzairways.com сайти ва Uzbekistan Airways иловаси орқали харид қилишингиз мумкин. Шунингдек, йўловчилар авиакомпанияга 78-140-02-00 ишонч телефони орқали мурожаат қилишлари мумкин" дейилади хабарда.






