АсосийJamiyat

Ўзбекистонда юқори синф ўқувчилари учун 4 та йўналишда танлов фанлари белгиланди

'Ўзбекистонда юқори синф ўқувчилари учун 4 та йўналишда танлов фанлари белгиланди'ning rasmi

Ўзбекистондаги умумтаълим мактабларининг 10−11-синф ўқувчилари учун 4 та йўналишда танлов фанлари белгиланди, деб хабар бермоқда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Дилфуза Собирова.

Бунда ўқувчилар қуйидаги йўналишлардан бирини танлайди:

  • математика-физика;
  • она тили-чет тили;
  • кимё-биология;
  • математика-чет тили.

Ҳозирда математика-физика йўналишида 16 та, она тили-чет тили йўналишида 51 та, кимё-биология йўналишида 40 та, математика-чет тили йўналишда 30 та синфда ўқувчилар ўзлари қизиққан йўналишлари бўйича таълим олмоқда, дейилади вазирлик хабарида.

    Бошқа янгиликлар