Ўзбекистонлик тадбиркор Салим Абдувалиев (Салимбойвачча) Италияда спортни ривожлантиришга қўшган улкан ҳиссаси учун “Constantinus magnus 2023” нуфузли халқаро мукофоти билан тақдирланди. Бу ҳақда у ўзининг Instagram саҳифасида маълум қилди.
Унда айтилишича, тақдирлаш маросими жорий йилнинг 14 октябрь куни Италиянинг Спелло муниципал саройида бўлиб ўтган. Ушбу саройда 333 йилга оид тарихий аҳамиятга эга бўлган эпиграфик ҳужжат бўлган “Константин ёзуви” сақланади.
Маълумот учун, “Constantinus magnus” – эришган ютуқлари жамият, маданият ва спорт ривожига катта таъсир кўрсатган таниқли шахслар ва ташкилотларни тақдирлайдиган халқаро мукофотдир. Мукофот 2011 йилда Италияда таъсис этилган.
Мукофот номи насронийликни Рим империясининг давлат динига айлантирган ва турли маданият ва динларнинг тинч-тотув яшашига улкан таъсир кўрсатган тарихий шахс Буюк Константин шарафига берилган.






