Ҳар йилги кузги таътил 4 ноябрдан бошланади 1 ҳафта давом этади. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими бошлиғи Лайло Рустамова Darakchi.uzга хабар берди.
Маълумотга кўра, мактаб ўқувчилари учун I чоракнинг сўнгги куни 3 ноябрга тўғри келиб, 4 ноябрь куни кузги таътилнинг илк куни саналади. Таътил 6 календарь кун, яъни 9 ноябргача давом этади. II чорак эса 10 ноябрдан бошланади.






