АсосийJamiyat

Ўзбекистонда гиёҳвандлик воситаларига қарши курашиш чоралари кучайтирилади

'Ўзбекистонда гиёҳвандлик воситаларига қарши курашиш чоралари кучайтирилади'ning rasmi

Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини муҳокама қилиш порталида “Ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Қонуни муҳокама қилинмоқда.

Ҳужжатга мувофиқ, қонун билан тақиқланган экинларни етиштириш, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ҳамда уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш, шунингдек уларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш учун жавобгарлик чоралари кучайтирилмоқда.

Бундан ташқари, рецидивизм жиноятнинг энг хавфли турларидан бири ҳисобланиши, ўта хавфли рецидивист мақомига эга шахслар ўзгарувчан ва айниқса вояга этмаган шахсларга салбий таъсир кўрсатишини инобатга олиб Қонун билан Жиноят кодексида белгиланган жазонинг энг кам қисмидан ҳам камроқ ёки бошқа енгилроқ турдаги жазони ўта хавфли рецидивистларга нисбатан тайинлашга тақиқ белгиланмоқда.

Хусусан, ЖК нинг 57-моддасига 4-банд қўшилиб, унга кўра моддада келтирилган қоидалар ўта хавфли рецидивистларга қўлланилмаслиги кўзда тутилган. Бундан ташқари, қатор моддаларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиб, янги таҳрирда талқин қилинмоқда.

    Бошқа янгиликлар