АсосийDunyo

Антициклон баъзи ҳудудларимизда мавсум учун ғайритабиий совуқликни тақдим этмоқда

'Антициклон баъзи ҳудудларимизда мавсум учун ғайритабиий совуқликни тақдим этмоқда'ning rasmi

Антициклон баъзи ҳудудларимизда мавсум учун ғайритабиий совуқликни тақдим этмоқда.  Бу ҳақда мутахассис Эркин Абдулаҳатов маълумот берди.

Унинг қайд этишича, жаҳон иқлим моделларидан бири 13 октябрь куни республиканинг марказий, қисман жанубий, Сирдарё, Жиззах ва Тошкент вилоятлари учун ўртача суткалик ҳаво ҳарорати шу кун учун хос иқлимий меъёрдан (1981-2010 йилларга нисбатан) 8-10 даражагача пасайиб кетишини кўрсатди.

Ўртача иқлимий меъёр сўнгги 30 йиллик ўртача қийматга нисбатан олиниши инобатга олинса, мазкур четлашиш тахминан 6-8 даража паст кўрсаткичга мос тушади.

Чунки, 1981-2010 йиллик иқлимий даврга нисбатан 1991-2020 йиллардаги иқлимий ҳароратларда сезиларли фарқлар (исиш томонга) мавжуд.

    Бошқа янгиликлар