Деярли бир ҳафта ичида Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари Ғазо секторида АҚШ Афғонистонда бир йил давомида сарфлаган бомба ва ракеталар миқдорини отиб бўлди.
Бу ҳақда БМТнинг Ливиядаги уруш жиноятлари бўйича собиқ терговчиси Марк Гералско маълум қилди.
Унинг қайд этишича, 6 кун ичида Исроил 6 мингдан ортиқ бомба ташлаган, АҚШ эса Афғонистондаги жанговар ҳаракатлар пайтида 7423 та бомба ташлаган.
Бундан ташқари, 2011 йилда Ливияни ўққа тутиш пайтида НАТО авиацияси 7,6 мингдан ортиқ бомба ва ракеталардан фойдаланган.
Исроил армияси 7 октябрдан бери Ғазо секторига 6000 га яқин бомба ташлаганини айтди.





