АсосийJinoyat

Андижонда пул эвазига ишга киритиб қўйишни ваъда қилган тез ёрдам диспетчери ва иқтисодчиси ушланди

'Андижонда пул эвазига ишга киритиб қўйишни ваъда қилган тез ёрдам диспетчери ва иқтисодчиси ушланди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Андижон вилоят бошқармаси томонидан  тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Департамент Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Унда РТТЁМ Андижон вилояти филиали “Call-маркази” диспетчери М.А. фуқаро М.Қ.ни 1 500 АҚШ доллари эвазига ушбу “Сall-маркази”га ишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилиб, шундан 1 000 АҚШ долларини олган вақтида ушланиб, унинг кўрсатувига асосан давом этган тадбирда РТТЁМ Андижон вилояти филиали иқтисодчиси Д.У. ўз хизмат хонасида М.А.дан 1 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 

    Бошқа янгиликлар