АсосийDunyo

Исроил ҳужуми оқибатида Ғазо секторидаги қурбонлар 1500 кишидан ортди

'Исроил ҳужуми оқибатида Ғазо секторидаги қурбонлар 1500 кишидан ортди'ning rasmi

Исроилнинг Ғазога уюштирган ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 1500 кишидан ортди. Бу ҳақда Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб, “Anadolu” хабар берди.

Вазирлик томонидан берилган ёзма баёнотда, минтақадаги қурбонлар ва жароҳатлар ҳақида маълумот берилган.

Баёнотда, 7 октабрдан бери Исроилнинг Ғазо секторига уюштирган ҳужумларида 1537 киши, жумладан 500 бола ва 276 аёл ҳалок бўлгани, 6612 киши яралангани қайд этилган.

Вазирлик ўзининг аввалги баёнотида 1417 киши ҳалок бўлганини, 6268 киши жароҳатланганини билдирган эди.

Исроилнинг KAN давлат радиостанцияси маълумотларига кўра, Исроилда 1,3 минг киши ҲАМАС ҳужумлари қурбони бўлган. 3,3 мингга яқин исроиллик яраланган, улардан 28 нафари ўта оғир, 350 нафари оғир аҳволда.

    Бошқа янгиликлар