АсосийJamiyat

Эндиликда темир йўл вокзалларига шахсни тасдиқловчи ҳужжатларсиз киришга рухсат берилади

'Эндиликда темир йўл вокзалларига шахсни тасдиқловчи ҳужжатларсиз киришга рухсат берилади'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17 апрелдаги 159-сон қарорига мувофиқ фуқаролар темир йўл вокзалларига шахсни тасдиқловчи ҳужжатларсиз киришларига рухсат берилади.  

Темир йўл вокзалларига ташриф буюрувчилар эндиликда соддалаштирилган ҳолда яъни шахсни тасдиқловчи ҳужжациз вокзал ҳудудига киришлари мумкин.  

Йўловчилар платформасига-перронга йўловчи поезд чипталарига эга бўлган йўловчилар ҳамда ҳаракатланиши чекланган бемор ёки кекса ёшдаги йўловчиларни кузатувчи ва кутиб олувчи фуқаролар шахсни тасдиқловчи ҳужжат билан ўтишлари мумкин.  

Чипталари йўқ шахслар, шунингдек, чиптада кўрсатилган маълумотлар йўловчининг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатлардаги маълумотларга мос бўлмаган фуқароларнинг йўловчилар платформаси-перронга ва йўловчи ташиш вагонларига киришига йўл қўйилмайди.

    Бошқа янгиликлар