АсосийJamiyat

Бугун Ўзбекистоннинг айрим жойларида ёмғир ёғади

'Бугун Ўзбекистоннинг айрим жойларида ёмғир ёғади'ning rasmi

Бугун кундузи республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади. Сурхондарё вилоятида ва Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, баъзида 22-25 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 22-27°, шимолда 10-15° бўлади.

Пойтахтимизда кечга томон ёмғир ёғади. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади, кечга томон 10-12 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 24-26° бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, баъзида 22-25 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 15-20° бўлади

    Бошқа янгиликлар