Россиядаги ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларига кўмак бериш учун комиссия иш бошлади.
Қайд этилишича, маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича республика комиссияси раиси Қаҳрамон Қуранбоев бошчилигидаги комиссия аъзолари Новосибирск шаҳрида истиқомат қиладиган ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари учун мўлжалланган ётоқхоналарда бўлиб у ерда ўрганиш ишларини олиб борди.
Ўрганишлар жараёнида ётоқхонада истиқомат қиладиган 62 нафар ҳамюртларимиз билан билан очиқ мулоқот ташкил этилиб, масалалар шу ернинг ўзида ҳал этилиб, қолганлари ишлаб чиқиладиган йўл харитага қўшишга келишиб олинди.
Атрофлича ўрганишни тақозо этадиган мурожаатларни ҳал этиш бўйича мутасадди раҳбарларга тегишли топшириқлар берилган.






