“Ўзгидромет” хабарига кўра, бугун кундузи республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, шимолда ва чўл ҳудудларда 15-20 м/с гача кучайиши, баъзида 22-25 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 25-30° бўлади.
Пойтахтда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 27-29° бўлади.
Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 18-23° бўлади.






