АсосийDunyo

Қозоғистонда ўз фарзандларига нисбатан жинсий зўравонлик қилган ўзбек умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди

'Қозоғистонда ўз фарзандларига нисбатан жинсий зўравонлик қилган ўзбек умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди'ning rasmi

Қозоғистонда ўз фарзандларини зўрлаган ўзбекистонлик эркакка нисбатан ҳукм ўқилди, деб хабар берди kazlenta.kz.

Ўзбекистон фуқароси маст ҳолда вояга етмаган қизига нисбатан жинсий зўравонлик қилиш жиноятини содир этган.

Суд жараёни ёпиқ эшиклар ортида ўтган. Маълум бўлишича, эркак икки фарзанди – қизи ва ўғлига нисбатан уч йил давомида бир неча марта жинисий зўравонлик қилган.

Судланувчининг айби жабрланувчилар, уларнинг қонуний вакили, гувоҳнинг кўрсатмалари, эксперт хулосалари билан аниқланган. Судланувчи ва унинг адвокати унга қўйилган айбловларга рози бўлмай, оқлашни сўраган.

Суд маст ҳолда жиноят содир этилишини жавобгарлик ва жазони оғирлаштирувчи ҳолат деб топиб,  жазони енгиллаштирувчи ҳолатларни аниқламаган. Суд содир этилган жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражаси, ишнинг ҳолатлари, айбдорнинг шахсини ҳисобга олган ҳолда, энг оғир жазони тайинлаш зарур деган хулосага келган. 

Жиноят ишлари бўйича ихтисослаштирилган туманлараро суди ҳукмига кўра, ушбу шахс умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

    Бошқа янгиликлар