Нобел қўмитаси баёнотида Голдин “меҳнат бозоридаги гендер тафовутларининг асосий сабабларини очиб бергани” ва асрлар давомида жинслар бўйича фарқлар ва бандлик ставкалари қандай ўзгаргани ҳақида кенг қамровли ҳисобот тақдим этгани учун биринчи бўлиб шарафга сазовор бўлганини айтди.
“Аёлларнинг меҳнатдаги ролини тушуниш жамият учун муҳим аҳамиятга эга. Клаудия Голдиннингтадқиқотлари туфайли биз энди асосий омиллар ва келажакда қандай тўсиқларни бартараф этиш зарурлиги ҳақида кўпроқ маълумотга эга бўлдик”, - деб тушунтирди Иқтисодиёт фанлари бўйича мукофот қўмитаси раиси Якоб Свенссон.






