АсосийDunyo

Исроилдан Ўзбекистонга авиарейслар бекор қилингани йўқ — Элчихона

'Исроилдан Ўзбекистонга авиарейслар бекор қилингани йўқ — Элчихона'ning rasmi

Ўзбекистоннинг Тель-Авивдаги элчихонаси Исроилда бўлиб турган фуқаролардан Ўзбекистонга учиш учун бемалол авиачипта олиши мумкинлигини билдирди. Шунингдек, фуқаролардан Исроилдаги яқинлари йўқолган ёки яраланган бўлса, консуллик бўлимини хабардор қилиш сўралди.

"Ҳозирги кунга қадар Исроилдан Ўзбекистонга учадиган авиарейслар бекор қилингани йўқ. Кетиш истагидагилар бемалол авиачипта олиб, учишлари мумкин. Ўзгаришлар тўғрисида хабар берилади", — дейилади хабарда.

Шунингдек, фуқаролардан Исроилдаги Ўзбекистон фуқаролари бўлган яқинлари, дўстлари ёки танишлари йўқолган, яраланган бўлса, консуллик бўлимини ўз вақтида хабардор қилиш сўралмоқда.

Фавқулодда ҳолатларда ва шошилинч хабарлар учун телефон рақам: +972 54 485 1397.

Uzbekistan Airways'га кўра, Тель-Авивдан Тошкентга энг яқин рейслар 10, 12 ва 15 октябрь кунларига режалаштирилган.

 

    Бошқа янгиликлар