АсосийJamiyat

Тошкентдаги мактаблардан бирида чаён чиққани ҳақидаги хабарга изоҳ берилди

'Тошкентдаги мактаблардан бирида чаён чиққани ҳақидаги хабарга изоҳ берилди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқ саҳифаларида Юнусобод туманидаги 260-мактаб ўқувчилари синфхоналардан бирида чаён топганлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Тошкент шаҳар ММТБ Матбуот хизмати ҳолатга изоҳ берди.

Хабарда айтилишича, мазкур ҳолат Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Ишчи гуруҳи томонидан ўрганилди. Унга кўра, 2023 йил 6 октябр куни 260-мактабда тахминан соат 10.20 ларда юқори синф ўқувчилари синфхонада эмас, коридорда жонсиз чаён топиб, видеотасвирга олишган ва ижтимоий тармоққа жойлаштирган.

Ўрганишлар чоғида аниқланишича, мактабнинг 9-синф ўқувчиси Р.А. ўзи билан қоғоз қутида мактабга жонсиз чаён олиб келган ва мактабдошларига ҳазиллашиш мақсадида чаённи коридорда қолдирган. Бу хатти-ҳаракати учун ўқувчи Р.А. билан тушунтириш ишлари олиб борилган. Шунингдек, бундай ҳол такрорланмаслигини олдини олиш мақсадида мактаб ўқувчилари билан ИИБ инспектор-психологи иштирокида профилактик суҳбат ўтказилди.

"Маълумот ўрнида айтиш керакки, 2023 йил 7 октябр куни Юнусобод тумани Санитария-эпидемиология осойишталик маркази мутахассислари жалб этилиб, мактаб ошхонаси, спорт зали, коридорлар ҳамда синфхоналарида турли ҳашоратларга қарши дезинфекция ва  дезинсекция ишлари амалга оширилди", дейилади хабарда. 

    Бошқа янгиликлар