Қирғизистон парламентининг собиқ депутати Турсунтай Салимов ҳибсга олингани ҳақида ҳуқуқ-тартибот органларидаги манбалар хабар берди, дея ёзмоқда "Спутник Қирғизистон".
Очиқ манбалардан маълум бўлишича, Салимов сал аввал отиб ўлдирилган йирик криминал Қамчи Кўлбоевнинг сотувчиси ҳисобланади. Салимов Бишкек Мадина бозорининг бош директори ҳам ҳисобланади.
Ҳибсга олиш Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимлари томонидан амалга оширилган.
Эслатиб ўтамиз, сал аввал Қирғизистон Миллий хавфсизлик хизмати томонидан Бишкекда ўтказилган махсус операция чоғида йирик жиноятчи Қамчи Кўлбоев отиб ўлдирилган эди. Шундан сўнг, Қирғизистон МХДҚ раҳбари Коля Қирғиз (Камча Кўлбоев)нинг жиноий гуруҳини огоҳлантирган.






