Ўзбекистонлик қизлар жамоаси АҚШнинг Калифорния штатида бўлиб ўтган "Pitch Day" танловида "Social Impact Award" номинациясида ғолибликни қўлга киритди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА.
"Pitch Day" танлови истиқболли стартаплар учун инвесторларни топиш платформаси ҳисобланади. Унда стартаплар, инвесторлар, инкубатор ва бошқа йўналишлар вакиллари норасмий шароитда бир-бирлари билан танишадилар. Платформа ҳамкорликни рағбатлантиради ва умуман, стартап экотизимини мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Жамоа Ўзбекистондаги мактабларда лаборатория ва илмий жиҳозларнинг етишмаслиги муаммосини ҳал қилишга йўналтирилган "Sinov" виртуал лабораторияси иловасини ишлаб чиқди.






