АсосийDunyo

Исроилнинг Ғазога ҳужуми қурбонлари сони 300 дан ошди(видео)

'Исроилнинг Ғазога ҳужуми қурбонлари сони 300 дан ошди(видео)'ning rasmi

Исроилнинг Ғазо секторига уюштирган ҳужумлари қурбонлари сони 300 нафардан ошди, 1900 нафари яраланди, дея хабар бермоқда Ал Арабия Фаластин соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб.

Аввалроқ,  департамент қурбонлар сони 256 нафарга етгани, улардан 20 нафари болалар ҳақида хабар берган эди.

“Исроилнинг Ғазо секторида давом этаётган тажовузи натижасида 256 киши ҳалок бўлди, улардан 20 нафари бола, 1788 нафари яраланди”, — дейилади департаментнинг Телеграм каналида эълон қилинган баёнотида.

Фаластиннинг WAFA ахборот агентлиги эса қурбонлар сони 250 нафарга етганини хабар қилмоқда.

Al Hadath телеканалига кўра, якшанба куни Исроил кучлари Фаластиннинг ХАМАС ҳаракати раҳбарияти вакиллари, жумладан Яҳё Синвар, Низар Авадаллаҳ ва Фатҳи Ҳамаднинг уйларига зарбалар берган.

Эслатиб ўтамиз, 7 октябрь куни Ғазо ҳудудини назорат қилиб келаётган ҲАМАС ҳаракати Исроил ҳудудида кенг кўламли уруш ҳаракатларини бошлади. ХАМАС ҳаракати маъмурияти операция Исроилнинг Ал-Ақсo масжидидаги “қизил чизиқлар”ни бир неча бор бузганига жавоб эканини маълум қилган.

Вазиятнинг кескин кучайиши муносабати билан Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси Консуллик бўлими мазкур мамлакатда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларидан барча зарур эҳтиёт чораларини кўришни сўраган эди.

 

    Бошқа янгиликлар