АсосийDunyo

Байден Эронни Нобел мукофоти совриндори Наргис Муҳаммадийни зудлик билан қамоқдан озод қилишга чақирди

'Байден Эронни Нобел мукофоти совриндори Наргис Муҳаммадийни зудлик билан қамоқдан озод қилишга чақирди'ning rasmi

АҚШ президенти Жо Байден Эрон ҳукуматини тинчлик бўйича Нобел мукофотига сазовор бўлган жанубий озарбайжонлик ҳуқуқ ҳимоячиси Наргис Муҳаммадийни озод қилишга чақирди. Бу ҳақда Америка етакчисининг Оқ уй сайтида чоп этилган баёнотида айтилади, дея ёзмоқда Медуза

"Мен Эрон ҳукуматини уни ва бошқа гендер тенглиги фаолларини зудлик билан қамоқдан озод қилишга чақираман", дейилади баёнотда.

Байденнинг қўшимча қилишича, Қўшма Штатлар инсон ҳуқуқлари бузилиши учун жавобгар бўлган Эрон расмийларидан жавобгарликни талаб қилишда давом этиш ниятида.

Эслатиб ўтамиз, 6 октябрь куни аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ва мамлакат ҳукумати томонидан қамалган жанубий озарбайжонлик ҳуқуқ фаоли Наргис Муҳаммадий 2023 йил учун тинчлик бўйича Нобел мукофоти лауреати бўлди.

    Бошқа янгиликлар