АсосийJamiyat

Ўзбекистонда журналистга таҳдид қилинди

'Ўзбекистонда журналистга таҳдид қилинди'ning rasmi

Repost.uz журналисти Виолетта Мустафинага таҳдид қилинаётгани хабар қилинди. 

Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди журналист билан боғлиқ вазиятдан хавотирланмоқда.

“Журналистга блогер Амирхон Шамсиддинов томонидан билдирилган таҳдидлар ва ҳақоратлар, шунингдек, унинг шахсий фотосуратларини ҳақоратли шарҳлар билан тарқатиш мутлақо қабул қилиниши мумкин бўлмаган ҳаракатлардир.

Зўравонлик ва ҳурматсизликнинг бундай кўринишлари қатъий қонуний жавобгарликка тортилиши керак.

Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Ўзбекистонда матбуот эркинлиги ва журналистларнинг хавфсизлиги кафолатланиши кераклигини таъкидлайди.

Масс-медиа фонди ушбу вазиятни кузатиб боради ва журналистларнинг сўз эркинлиги ва хавфсизлигини ҳимоя қилишга қаратилган саъй-ҳаракатларини давом эттиради”, -дейилади Фонд муносабатида.

    Бошқа янгиликлар