АсосийJamiyat

Ўзбекистонда тўққиз ойда қанча кўп қаватли уй қурилгани маълум қилинди

'Ўзбекистонда тўққиз ойда қанча кўп қаватли уй қурилгани маълум қилинди'ning rasmi

Ўзбекистонда 2023 йилнинг тўққиз ойи давомида 24 185 та хонадонли 602 та кўп қаватли уй фойдаланишга топширилган. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда иқтисодиёт ва молия вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари Акбаржон Ниғматов маълум қилди.

Қайд этилишича, уйлар қурилиши кўпайиши Сурхондарё, Самарқанд, Фарғона ва Навоий вилоятлари ҳиссасига тўғри келмоқда. Таҳлилларга асосан қурилаётган кўп қаватли уй-жойларнинг қаватлилиги ошиб бормоқда ўтган йилда қурилган уйларнинг ўртача қаватлилиги 5 қаватни ташкил қилган бўлса, жорий йилда кўрсаткич 7 қаватга тўғри келмоқда.

Шу билан бирга, Кадастр агентлигининг маълумотига асосан 2023 йилнинг ўтган даври мобайнида бирламчи бозордаги (дастурлар ва ундан ташқари) сотилган хонадонлар сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 162 фоизга ўсган.

2023 йилнинг май—сентябр ойларида субсидия бўйича 29 минг 485 тасига ижобий хулосалар тақдим этилган. Бугунги кунгача, ипотека кредитлари бўйича жами 10 минг 537 нафар фуқарога 337 млрд сўмлик субсидия маблағлари тўлаб берилди.

    Бошқа янгиликлар