Харков вилояти расмийларига кўра, пайшанба куни рус қўшинлари Купянск туманидаги кафе ва дўконга ракета ҳужуми уюштирган. Бу ҳақда Харков вилояти ҳарбий бошқармаси бошлиғи ўзининг Телеграм каналида хабар берди.
"Ҳозирги маълумотларга кўра, вайроналар остидан 48 кишининг жасади топилган, улар орасида олти ёшли бола ҳам бор", — дейилади хабарда.
Бундан ташқари, олти жабрланувчи маълум, улар ичида бир нафар бола бор.
Фавқулодда хизматлар ҳалокат жойида ишлашда давом этмоқда.
Украина президенти Владимир Зеленский ҳолатга муносабат билдириб, "Россия террорига чек қўйиш керак. Россияга санкцияларни четлаб ўтишга ёрдам берадиган ҳар бир одам жиноятчидир. Россияни ҳозиргача қўллаб-қувватлаган ҳар бир одам ёвузликни қўллаб-қувватламоқда. Россияга бу ва шунга ўхшаш терактлар фақат битта мақсадда керак: ўзининг геноцид агрессиясини бутун дунё учун янги нормага айлантириш. Ҳаётни асрашда бизни қўллаб-қувватлаётган ҳар бир раҳбарга, ҳар бир инсонга миннатдорчилик билдираман!", - деган Зеленский.






