АсосийJamiyat

Наманганда Сурияга чиқиб кетишга уринган яширин гуруҳ аъзолари ушланди

'Наманганда Сурияга чиқиб кетишга уринган яширин гуруҳ аъзолари ушланди'ning rasmi

Давлат хавфсизлик хизмати ва ички ишлар вилоят бошқармалари томонидан Сурияга чиқиб кетаётган 10 нафар наманганлик яширин гуруҳ аъзолари қўлга олинди.

Наманган шаҳрида туғилган “Т.О.О”, “С.Ж.К.” ва “Л.У.Ж.”лар Россиядаги иш фаолияти давомида ҳозирда Суриядаги “Тавҳид ва Жиҳод Катибаси” террористик ташкилоти етакчиси, наманганлик Нуриддин Камолов (лақаби “Абу Муовия”) таъсирига тушиб, Туркия орқали Сурияга чиқиб кетишган.

Ушбу шахслар Наманган шаҳрида яшовчи 10 кишидан иборат яширин гуруҳ тузиб, уларни Сурияга бориб, террорчилар сафига қўшилишга даъват қилган.

Қўлга олинганлар 1999 – 2004 йиллар оралиғида туғилган ёшлар бўлиб, уларнинг 4 нафарига нисбатан ДХХ томонидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилди.

Маълум бўлишича, ҳозирда гуруҳ аъзоларига нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар